Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи аёл Facebook’даги саҳифасида маҳаллий пляжни медузалар босиб кетгани ҳақида ҳикоя қилди. Аввалига у сув ғайриоддий тус олган деб ўйлади, бироқ яқинроқ келгач, юзлаб денгиз жониворлари қирғоққа чиқиб қолгани гувоҳи бўлди, дея хабар беради TJournal.
Денгиз биологи Лайза-Энн Гершвинга кўра, бундай ҳодиса озуқа сероблиги, меъёрдан ошиқ илиқ сув ва табиий рақиблар йўқлиги сабабли медузалар ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлиги туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.
Маҳаллий қутқарувчиларнинг маълум қилишича, 1 дан 31 январгача 22 минг нафар серфер ва бир неча ит океанда медузалар кўплиги туфайли куйиш жароҳатлари олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)