Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Lego компанияси Lego Life ижтимоий тармоғини яратди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У хавфсиз бўлиб, 13 ёшгача болалар учун мўлжалланган.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Ҳар қандай ижтимоий тармоқда қўполликка дуч келиш ёки «катталар учун» контентни кўриб қолиш ҳеч гап эмас. Lego Life’да  ҳаммаси бошқача — кимнидир ҳақорат қилиш жуда қийин, чунки мулоқот эмодзи ва стикерлар ёрдамида амалга оширилади.

Ижтимоий тармоқ Lego томонидан UNICEF билан ҳамкорликда яратилди. Унинг мақсади — болаларни мулоқот учун майдон билан таъминлаш, Lego’дан ясалган «асарлари» фото ва видеолари билан бўлишиш, маслакдошларни топиш имконини бериш. Муҳокамалар ҳам қилиш мумкин, аммо фақат эмодзи ва стикерлар ёрдамида, шу туфайли салбий фикрларга бола дуч келмайди.

Тармоққа кириш учун дастурни юклаб олиш керак, iOS ва Android учун версиялар бор. Рўйхатдан ўтишда бола ота-онасининг e-mail’ини кўрсатади, улар эса аккаунт яратилишини тасдиқлайди. Ҳозирча Lego Life фақат АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Францияда ишга туширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик