• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Канадалик талаба масжиддаги олти кишини ўлдирди. Асосий маълумотлар

    29 январь оқшомида Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидда олти зиёратчи отиб ташланди. Қотил канадалик Александр Биссоннетт бўлиб чиқди – у ўз қилмишидан кўп ўтмай, полицияга таслим бўлди. Ёш йигитча ўзининг ўнг қарашлари билан танилган, мунтазам равишда муҳожирлар ва мусулмонларни танқид қилиб келган. Meduza нашри Квебекдаги масжидга уюштирилган ҳужум ҳақидаги асосий маълумотларни бир саҳифага жамлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Александр Биссоннетт масжидга хуфтон намозида, маҳаллий вақт билан тахминан 19:50 (Тошкент вақти билан 05:50 да) кириб келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у йиғилганларга қарата дарҳол ўт очган – қуролининг магазинидаги патронлар тугамагунича ўқ узишни тўхтатмаган. Ўқотар қуролдан олган жароҳати сабаб олти киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган; уларнинг бари масжид зиёратчилари бўлиб, Канадага Африка мамлакатларидан келган муҳожирлар эди. Яна беш киши яраланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

    Отишмани тугатиб, Биссоннетт масжиддан чиққан ва автомобилига ўтириб, ҳодиса жойидан жўнаб кетган. 17 дақиқадан сўнг машинасини тўхтатиб, 911 хизматига қўнғироқ қилган. Биссоннетт масжидга ўзи ҳужум қилганини айтиб, энди ўз жонига қасд қилмоқчи эканини таъкидлаган. Унинг машинаси орқа ўриндиғидан, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тўппонча ва АК-47 га ўхшаш иккита ўқотар қурол топилган.

    Ҳужум қилган шахс – ўзининг ўта ўнг қарашлари билан танилган 27 ёшли талабадир. У билан интернетда мулоқотда бўлган одамларнинг сўзларига кўра, Биссоннетнинг муҳожирлар ва мусулмонларга қарши фикрлари Квебекка Франциянинг «Миллий фронт» партияси раҳбари Марин Ле Пен келиб кетганидан сўнг айниқса кучайган. У, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳам ёрқин тарафдори бўлган.

    Биссоннет Лавал университетида антропология ва сиёсатшуносликни ўрганган. Ўқишдан бўш вақтида эса донорлик қони тўплаш билан шуғулланувчи Hema-Quebec колл-марказида ишлаган. Ота-онасининг қўшнилари берган гувоҳликка кўра, Биссоннетт одатдагидек оилада вояга етган ва авваллари ҳеч қандай ажабтовур хулқи билан ажралиб турмаган, бироқ одамовироқ бўлган.

    Канада ҳукумати юз берган воқеани мусулмонларга қарши қаратилган теракт деб эълон қилди. Қотиллик ва қотилликка суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича Биссоннеттга нисбатан айблов эълон қилинган. У уюштирган ҳужум барча диний конфессияларнинг вакиллари томонидан қораланди.

    Масжидга уюштирилган ҳужумга қадар Квебекда 21 ой давомида қотиллик юз бермаган эди. Шаҳар ва шу номли вилоят аҳолиси муҳожирларга нисбатан консерватив қарашлари билан танилган. 2016 йилнинг июлида, муқаддас Рамазон ойининг айни авж палласида, Биссоннетт ҳужум қилган масжид эшиклари остида «Ёқимли иштаҳа!» деган ёзув билан чўчқанинг боши қолдирилиб кетилган эди. Масжид вакиллари бу ҳодисани шунчаки тасодиф санаб, шаҳардаги умумий кайфиятга ҳеч бир алоқаси йўқ, деб ҳисоблаган эди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    02.02.2017, 10:00   Изоҳ (0)   16335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британияда номаълум шахслар қиролича оққушларига ўқ узди

    02.02.2017, 09:30

    Москвадаги майдонга Фидель Кастро номи берилади

    02.02.2017, 08:02

    Эрон ракета синовларини ўтказганини тан олди

    01.02.2017, 23:48

    Украина ўз самолёти Россия миноралари томонидан ўққа тутилганини билдирди. Қора денгиз флоти бу хабарларни «ёлғон» деб атади

    01.02.2017, 22:25

    Гавайи АҚШнинг энг фаровон штати деб тан олинди

    01.02.2017, 18:54

    Эрон президенти Трамп сиёсатда янги одам эканлиги ва дунёда нималар рўй бераётганини тушунмаётганлигини маълум қилди

    01.02.2017, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.