Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон пойтахти Душанбеда 2017 йил март ойида Ўзбекистондаги саноат корхоналари маҳсулотларининг биринчи кўргазмали ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу борадаги ташкилий масалалар Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга ташрифи доирасида муҳокама қилинди, деб хабар беради UzDaily.

Фото: «Газета.uz» (архив)

Фото: «Газета.uz» (архив)

Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид Ўзбекистон делегацияси билан олиб борилган музокаралар чоғида икки давлат ишбилармон гуруҳларининг бизнес-форумини ташкил этишни таклиф қилди.

Кўргазма доирасида ўтказилиши таклиф этилган мазкур форум қўшни мамлакат маҳсулотлари билан танишиш, Тожикистон бозори ҳамда талабни ўрганиш имконини беради.

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини янги даражага кўтариш, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ҳамда икки мамлакат савдо-иқтисодий кўрсаткичларини оширишга хизмат қилувчи икки томонлама манфаатли келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Тожикистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси режалаштирилаётган кўргазма жойини аниқлаш учун бир неча объектларни кўздан кечирди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади