АҚШ янги ташқи ишлар вазири Жеймс Мэттиснинг Жанубий Корея ва Японияга ташрифи Америка мудофаа соҳасида осиёлик иттифоқчилари олдидаги мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини кўрсатиши лозим. Бу ҳақда 31 январь, сешанба куни Пентагон маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Ташриф Қўшма Штатларнинг доимий иттифоқчилари — Япония ва Жанубий Корея олдидаги мажбуриятларига содиқлиги, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликни бундан кейин ҳам мустаҳкамлашга тайёр эканлигини намойиш этади», — дейилади Пентагон баёнотида.
Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг куни кеча маълум қилишича, Мэттис АҚШ Жанубий Корея ҳудудида THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини ўрнатишга тайёр эканлигини тасдиқлаган.
Мэттис 2—3 февраль кунлари Жанубий Кореяга, ундан сўнг Японияга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)