Ҳиндистоннинг Бармер округи расмийлари ҳудуддаги санитар ҳолатни яхшилаш бўйича дастур синовини йўлга қўйди. Дастур доирасида жиҳозланган ҳожатхоналардан мунтазам фойдаланган оилаларга 2,5 минг рупий (37 доллар) миқдорида ҳақ тўланади, деб ёзади TJournal.
Ҳудуд раҳбари Судхир Шарма мазкур ташаббус билан чиқди, уни Swachh Bharat («Тоза Ҳиндистон») жамоатчилик ташкилоти ва қишлоқ туманларини ривожлантириш ташкилоти (Rural Development Organisation) аъзолари ҳам қўллаб-қувватлади.
Икки қишлоқда махсус жамоатчилик ҳожатхоналари ўрнатилган бўлиб, улар олдида навбатчилар туради. Ҳар душанба ҳожатхонага мунтазам ташриф буюрувчи оила буни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим. Шундан сўнг ушбу оилага 2,5 минг рупийлик чек тақдим этилади.
Ташаббусни синовдан ўтказиш давомида саккизта оила дастурга амал қилганлиги учун ҳақ олди. Агар Бармер аҳолисининг аксарияти ҳожатхоналардан фойдаланиш бўйича янги тизимга ўтса, санитария ҳолатини яхшилаш бўйича дастур бошқа ҳудудларда ҳам йўлга қўйилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)