Туркияда хорижий сайёҳлар сонининг кескин камайиши натижасида туризмдан келувчи даромад 2016 йилда бир йил аввалгига нисбатан 29,7 фоизга пасайди ва 22,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Туркия статистика идораси маълумотларига кўра, чет эл фуқаролари саёҳати даромаднинг 72,8 фоизини ташкил этган.Қолган 27,2 фоиз кирим эса Туркиянинг хорижий мамлакатлардаги фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳар бир сайёҳ ўрта ҳисобда 705 доллар сарфлагани қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)