Американинг Microsoft корпорацияси Вашингтон штати бош прокуратураси судга киритмоқчи бўлган даъвони қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда 30 январь, душанба куни Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Даъво АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция назоратини кучайтириш ҳақидаги фармонларини бекор қилишга қаратилган.
Компания штат прокуратураси билан ҳамкорлик қилишини ва мазкур мақсадларда гувоҳ тариқасида кўрсатма беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Microsoft вакиллари, шунингдек, президентнинг айнан миграция бўйича фармонлари корпорация ва унинг ходимларига қандай таъсир кўрсатганлиги ҳақидаги барча маълумотни штат расмийларига етказганлигини таъкидлади.
Аввалроқ Вашингтон штати бош прокурори Боб Фергюсон Сиэтл федерал судига Трампнинг миграция режимини кескинлаштириш ҳақидаги фармонлари ижро этилишига суд тақиқига эришиш мақсадида даъво киритмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)