Футбол бўйича Англия кубогининг 1/8 финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, чемпионлик учун даъвогар сифатида эътироф этилаётган кучли олтиликнинг беш клуби навбатдаги рақибини билиб олди. Қайд этиш керак, Юрген Клопп мураббийлик қиладиган «Ливерпуль» қуйи лига вакилидан енгилиб, мусобақадаги иштирокини якунлаганди.
Нимчорак финали учун қуръа Лондоннинг «Арсенал» клуби учун омадли келди ва «тўпчилар» 5-дивизион вакили ҳисобланган «Саттон Юнайтед»га рақиб бўлди. Бунга қадар «Арсенал» Премьер-лиганинг «Саутгемптон» клуби дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришга муваффақ бўлганди.
«Ливерпуль»ни Англия кубогидан чиқариб юборган «Вулверҳэмптон» клуби чорак финалда Лондоннинг «Челси» клубига рақиб бўлди.
Англия кубоги 1/8 финал 17—20 февраль«Вулверҳэмптон» — «Челси»«Саттон Юнайтед» — «Арсенал»«Фулҳэм» — «Тоттенҳэм»«Хаддерсфилд» — «Манчестер Сити»«Блэкберн» — «Манчестер Юнайтед»«Бёрнли» — «Линкольн Юнайтед»«Миллуол» — «Дерби»/«Лестер»«Мидлсбро» — «Оксфорд»
Изоҳ (0)