Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов бошқариб борди, деб ёзади «KRuz.uz».
Мажлиснинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги «Халқ қабулхонаси»га кадр тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фармойиши билан Ҳакимбай Аширович Ҳалимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари этиб тайинланди.
Ҳакимбай Ҳалимов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)