Испания Ла лигаси 20-туридан жой олган «Бетис» — «Барселона» ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур беллашув каталонияликларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етиши ҳам мумкин эди. Агар ҳакамлар бригадаси тоза голни инобатга олганида.
Алехандро Эрнандес бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси «Барселона»нинг голини инобатга олмади. Уларнинг фикрича, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди. Такрорий лавҳалар эса ҳакамлар адашганини кўрсатиб берди.
Маълумот учун, чемпионлик пойгасида етакчи бўлиб турган Мадриднинг «Реал» клуби ҳисобида 46 очко ва битта захира ўйини бор. «Барселона» эса 42 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Аввалроқ ҳакамлар хатоси сабаб «Барселона» жорий мавсумнинг ўзида бир қатор очколарни бой бергани ҳақида хабар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)