Ўзбекистон дунё ҳамжамияти билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида иккита «йўл харитаси»ни қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Синьхуа».
Жавлон Ваҳобовнинг сўзларига кўра, биринчи «йўл харитаси» хорижий мамлакатлар билан сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга масъул бўлади, иккинчиси эса савдо-иқтисодий, инвестицион-молиявий, илм-фан ва таълим соҳаларида аниқ тадбирлар амалга оширишга йўналтирилади.
«Ушбу ҳужжатлар ҳукумат қарори сифатида қабул қилиниши кутилмоқда», — деди ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)