«Мотор» нашри ҳажми кичик бўлган, аммо «ичи» бақувват машиналар ҳақида маълумот бериб, уларнинг суратларини бир саҳифага жамлади.
Мазкур «Қўнғиз» самолёт двигатели ёрдамида ҳаракатланади. Мотор ғилдиракларни эмас, автомобилнинг орқа қисмига ўрнатилган парракни айлантиради. Мана шу конструкция пропанда ишлайди.
Cummins компанияси томонидан яратилган Mini аслида ҳаракатланмайди. Платформадаги машина 4 400 от кучига тенг кема мотор билан жиҳозланган.
Ушбу Fiat 500 капоти остига 580 от кучига тенг Lamborghini V12 двигатели ўрнатилган.
Ferrari 355 ва Citroën 2CV автомобилларининг турли қисмларидан яратилган қўлбола машина.
Мазкур Ford Т модели ичида бир йўла иккита, ҳа, иккита V8 цилиндрли мотор ўрнатилган.
Whatta Drag’ни харид қилган киши уни «Изетта» асосидаги машинага айлантирди. Автомобиль 730 от кучига эга V8 Chevy мотори билан жиҳозланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)