Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида 27 январь куни Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Петер Санто билан учрашув бўлиб ўтди. Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, элчини Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қабул қилган.
Учрашувда барча соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини самарали амалга ошириш, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари таъкидланди.
Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар, баъзи долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Содиқ Сафоев 25—26 январь кунлари Россия, Хитой ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчиларини қабул қилган, 27 январь куни эса Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидан ташриф буюрган делегация билан учрашган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)