Байкал ҳар биримизни ҳайратда қолдиришга қодир. У сайёранинг энг чуқур ва соф кўлидир. Суратлар кўл гўзаллигининг жуда оз қисмини акс эттира олади. Байкалнинг улуғворлиги ва сеҳрли кўркини фақат кўз билан кўриб англаш мумкин. Шунга қарамасдан, TravelAsk кўл мафтункорлигини бир оз бўлса-да, ёритишга қарор қилди.
Кўл узунлиги 600 километр, муз қалинлиги эса 1,5—2 метрга етади. Бундай муз оғирлиги 15 тоннагача бўлган транспорт воситасини кўтара олади. Кўлнинг турли қисмларида муз бир-бирига ўхшамаган турли-туман нақшларни ҳосил қилади. Бунга Байкал сувининг қават-қават бўлиб музлаши сабаб бўлади.
Қолаверса, кўлнинг музи дунёдаги энг шаффоф муз бўлиб, унинг сувости дунёсини 40 метр чуқурликкача томоша қилиш мумкин. Бу эса унутиб бўлмас таассурот уйғотади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)