Яшил қитъада давом этаётган теннис бўйича Australian open—2017 мусобақасининг аёллар ўртасидаги беллашувларида опа-сингил Серена ва Винус Уильямслар финал чиптасини қўлга киритди.
«Sports.ru» маълумотига кўра, опа-сингиллар «Катта дубулға» туркумига кирувчи теннис мусобақаларининг ҳал қилувчи ўйинида ўзаро тўққизинчи бор тўқнаш келади. Улар сўнгги бор бундан саккиз йил муқаддам — Уимбилдон—2009 финалида ўзаро кураш олиб борганди.
Опа-сингиллар ўртасида финалларнинг олтитасида 1 ёш кичиқроқ Серена зафар қучган. Оиланинг тўнғич қизи Винусга икки бор чемпионлик насиб қилган. «Катта дубулға» ҳал қилувчи ўйинида улар илк бор US Open—2001 доирасида 16 йил муқаддам тўқнаш келганди.
Изоҳ (0)