Британиялик 16 ёшли мактаб ўқувчиси Муҳаммад Али Йоркшир графлигидаги уйидан туриб бозордаги таклифларни таққослаш ва арзон нархдаги маҳсулотларни топишга ёрдам берувчи сайт яратди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Лойиҳани ишлаб чиқишда унга 60 ёшли бизнес ҳамкори Крис Торп ёрдам бермоқда. Ўсмирнинг сўзларига қараганда, у ўз стартапи тафсилотларини муддатидан аввал фош қилишни истамайди, бироқ унинг дунё бўйича ўхшаши йўқ эканлигига ишончи комил.
Лондонлик инвесторлар 2016 йилнинг декабрь ойи бошида мен билан учрашди. Улар маълумотларни бошқариш билан шуғулланади, шунинг учун сайтни ўзим яратганлигимга ишонишмади.Муҳаммад Али, weneed1 сайти яратувчиси
Бироқ Али таклифга рад жавобини берди. У ҳозир лойиҳа учун 5 миллион фунт (6 миллион доллар атрофида) таклиф қилишаётган бўлса, келажакда у бир неча марта қимматга баҳоланишига ишонади. У сайтнинг тўлиқ версиясини 2017 йилнинг январь ойи охирида ишга туширишни режалаштирмоқда.
Биз ҳақиқатда катта лойиҳа яратаяпмиз, ҳозирча унга рақобатчи йўқ. Маблағларни тежаш учун ҳақиқий эксперт яратилмоқда.Алининг сўзларига қараганда, у тенгдошларини янгилик яратиш ва ўз ғояларини ноодатий лойиҳаларга татбиқ этишга илҳомлантиришни истайди.Муҳаммад Али, weneed1 сайти яратувчиси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)