Футбол бўйича Испания кубогининг чорак финалида «Реал» ва «Сельта» клублари ўзаро тўқнаш келган бўлиб, «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган дастлабки учрашувда «Қироллик клуби 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Sports.ru»нинг қайд этишича, учрашув давомида мезбонлар сардори Серхио Рамос «Сельта» ҳужумчиси Яга Аспас билан бир неча бор келишмовчилик келтириб чиқаришга уринган. Рамос Аспасни қўпол ҳаракатда айблаган ва кейинги тўқнашувларда унга жиддийроқ жароҳат етказиш ҳаракатига тушган. Бу билан чекланмай, рақибини қўпол сўзлар билан кўп бора ҳақорат қилган.
El Mundo эпизодлардан бирида Рамос рақибининг юзига тупургани ҳақида маълум қилди. Нашрнинг қайд этишича, Рамос бундай ишга бир неча бор қўл урган. 2012 йилги мавсумда у «Атлетико» ҳужумчиси Диего Костадан ҳам тупукларини аямаганди.
Маълумот учун, «Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас рақибининг қўпол ҳаракатларига қарамай аввалига ўзи гол урди, кейинроқ эса рақибини голли пас билан таъминлади.
Изоҳ (0)