Миллиардер Жорж Сороснинг фикрича, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сиёсати секин-аста диктатурага айланиб кетиши мумкин. Бу ҳақда у Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Мен уни (Трампни) ёлғончи ва қаллоб сифатида таърифлаган бўлардим. Агар сувдан қуруқ чиқа олса, у диктаторга айланиши мумкин», — деди Сорос.
Миллиардернинг уқтиришича, Трамп очиқ жамиятга зид келувчи бошқарув шаклини таклиф этмоқда. Бундан ташқари, Трампнинг ғоялари бир-бирига зид келади.
«Аслида буни диктатура ёки мафия давлати сифатида таърифлаш тўғрироқдир», — хулоса қилди Сорос.
Изоҳ (0)