Австралиялик 94 ёшли Эдна Шеферд фитнесга бўлган муҳаббати туфайли маҳаллий ОАВларда машҳурликка эришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Кекса аёл ҳафта давомида ўнта турли гуруҳга қатнайди, улар орасида аквааэробика, тай-чи ва зумба бор. Шеферд ҳафтасига фақат бир кун фитнес машғулотларидан озод — пайшанба кунлари у бал рақсларига қатнайди.
Шеферд истиқомат қилувчи Хьюм Сити шаҳри мери уни бошқа фуқароларни ҳам фаол ва соғлом ҳаёт тарзига илҳомлантирувчи сифатида мукофотлади.
Мен доим ҳаракатдаман, бир жойда ўтиришни ёмон кўраман.Шеферднинг ҳикоя қилишича, у ёшлигида спорт билан шуғулланган ва рақс мураббийи бўлиб ишлаган.Эдна Шеферд, нафақадаги аёл
У кишининг ёши спортга тўсқинлик қилмаслиги ва машғулотларни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)