15 июль ҳарбий тўнтаришини тафтиш қилиш доирасида бугунги кунга қадар 43 минг киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўтган минтақавий ҳокимият вакиллари билан учрашув доирасида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Путч ҳаракатидан сўнг ФЕТОга қарши операциялар доирасида 43 минг киши ҳибсга олинди, 95 минг киши давлат хизматидан четлаштирилди», — деди у.
«Тозалаш ўтказилганига қарамай, бу иш ҳали битмади», — қўшимча қилди давлат раҳбари.
У Туркияни «хоин»лардан бутунлай тозалашини таъкидлаб ўтди.
«Аммо биз бу ишни тугатамиз. Бундан бошқа йўли йўқ», — хулоса қилди Эрдўғон.
Изоҳ (0)