Сиднейда яшовчи Хейли Уэстоби собиқ севгилиси унинг ортиқча вазни ҳақида кесатгандан сўнг 65 килограмм вазн ташлади. Бу ҳақда 18 январь, чоршанба куни Daily Mail маълум қилди.
25 ёшли Хейли университетда таълим олаётган биринчи йилида 119 килограммгача семирди. Қиз фастфуд ва алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилар эди. Собиқ йигитининг қўпол изоҳи бунга чек қўйишига сабаб бўлди.
«Биз аллақандай беъманилик учун урушиб қолдик, шунда у озиш ортиқчалик қилмаслигини маълум қилди», — деб хотирлайди қиз.
Жанжалдан сўнг Хейси ҳаёт тарзини қайтадан кўриб чиқди ва вазн ташлаши лозимлигини тушуниб етди. Уэстоби тўғри овқатланиш ва спорт залда мунтазам шуғулланиш туфайли озишга эришди.
«Ич-ичимдан у қўполлик қилишни истамаганлиги, аксинча вазнимдан хавотирланганлигини тушунаман», — дейди у.
Мавзуга доир: 63 килограммга озган даниялик қиз моделга айланди
Изоҳ (0)