АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп айрим Голливуд юлдузларининг инаугурация маросимига келмаслик тўғрисидаги қарорига изоҳ бериб ўтди. Унинг айтишича, маросимга жаҳоннинг бош юлдузи ташриф буюришининг ўзи етарли, деб хабар беради «Интерфакс».
«Улар келмаса ҳам майли, жаҳоннинг асосий юлдузи ўша ерда бўлади», — таъкидлади бўлажак давлат раҳбари.
Трамп гап ким ҳақида кетаётганини ошкор қилишдан бош тортди.
Илгарироқ Трамп маросимга келмайдиганлардан чипталарни қайтаришни сўраган эди.
Изоҳ (0)