• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Молия вазирлиги фаолиятини танқид остига олди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маъруза билан чиқиш қилди. Маъруза матнини ЎзА эълон қилди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Ўз маърузасида Президент Молия вазирлигини танқид остига олди. Хусусан, Молия вазирлигининг низоми 1992 йилда тасдиқланган бўлса-да, 25 йилдан буён асосий вазифа ва функциялари тубдан қайта кўриб чиқилмагани, вазирлик ўзига юклатилган энг муҳим вазифаларни самарали бажаришни, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашни таъминламаётганига эътибор қаратди.

    «Ахир, вазирлик таркибида 16 мингдан ортиқ ходим ишлайди, ҳаддан ташқари кенгайиб кетган марказий аппарат, ҳудудий органлар, Ғазначилик, Назорат-тафтиш бошқармаси, Пенсия жамғармаси ва яна 4 та махсус жамғарма мавжуд. Уларни сақлаш учун бюджетдан ҳар йили 350 миллиард сўм харажат қилинади. Энг муҳим дастурлар, лойиҳа ва вазифалар бўйича қабул қилинган айрим қарорлар ёки умуман реал молиялаштириш манбалари билан таъминланмаган, ёки қолдиқ принципи бўйича молиялаштирилади. Нима сабабдан тўлов интизоми оқсаяпти? Жами 18 триллион сўмлик дебитор қарздорликдан 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари «Нима учун ушбу муаммо билан Муддати ўтган қарздорликни қисқартириш комиссиясига бошчилик қиладиган молия вазири ва Марказий банк раиси жиддий шуғулланмаяпти?» — деган саволни кўтарди.

    «Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган? Нима учун кўплаб ташкилотлар, энг аввало, бюджет ташкилотлари ходимлари – ўқитувчилар, врачлар, хизматчилар ва ҳатто пенсионерлар, айрим амалдорларнинг қўштирноқ ичидаги «янгилик»ларидан қийналиши керак?

    Албатта, Давлат бюджети ўлчовсиз эмас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу – ҳаммага равшан ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат.

    Шундай экан, нима учун Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармасининг аппаратлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган? Уларда жами 4 минг нафар ходим ишлайди ва уларнинг харажатига йилига 90 миллиард сўм давлат маблағи сарфланади. Ана шу тузилмалар раҳбар ва ходимлари шундай тасаввур билан яшамоқдаки, уларнинг вазифаси гўё фақатгина назорат қилиш ва бошқаларни жазолашдир.

    Лекин фақат қамчи ва қилич билан ижобий натижаларга эришиб бўладими? Бу – нафақат хато фикр, балки чуқур янглишиш, деб ҳисоблайман. Бу борада профилактика ишларини ким самарали олиб боради?» — деди давлат раҳбари.

    Президент сўзларига кўра, ўтган йилнинг ўзида 22 мингта ташкилотда жами 200 миллиард сўмлик ўзлаштириш ва маблағларни бошқа мақсадлар учун сарфлаш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг асосий қисми ижтимоий соҳа ташкилотларига тўғри келади. «Ана шу камчиликларни бартараф этиш тегишли вазирликлар раҳбарлари билан бирга молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ж.Қўчқоровнинг фаол иш йўналиши бўлиб қолиши керак», — деди у.

    Мирзиёев Молия вазирлиги, унинг таркибий тузилмалари ва аппаратининг иш юритиш шакли ва усулларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.

    «Ҳукуматнинг аксарият топшириқлари белгиланган муддатларни қўпол равишда бузган ҳолда бажарилмоқда, иш сифати ҳам аксарият ҳолатларда оқсамоқда. Шунга қарамасдан, бу тузилмалар раҳбарларининг ўзига бўлган ишончи осмон қадар баланд.

    Нима учун бошқа идоралар раҳбарлари давлатнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш бўйича малакали тавсия олиш ўрнига, доимо қоғозбозлик ва сансалорлик ҳолатлари, шунингдек, айрим вазир ўринбосарларининг баланд димоғлиги ва қайсарлиги билан тўқнашиши керак?

    Ниҳоят, нима сабабдан баъзан инсон қадр-қиммати ерга урилади, бунга ким ҳуқуқ берган?! Нима учун Бош вазир ўринбосари ёки ҳукумат аъзоси қабулхонада соатлаб кутиб ўтириши керак? Нима учун Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ департаменти мудири жиддий масалалар бўйича юзаки презентация ўтказилишини кунлаб ва ҳафталаб кутади, кейин эса ҳужжат қайта ишлашга қайтарилади? Ва нима сабабдан бу жараёнларнинг барчасини штатдаги ёрдамчи эмас, балки чаласавод ва беандиша қабулхона инспектори белгилайди?» — деди давлат раҳбари.

    «Ҳақиқий факт шундан иборатки, агар Р.Азимовда ана шу жиддий камчилик ва муаммоларни кўриш хоҳиши бўлганида, уларни кескин бартараф этиш бўйича у зарур ташаббус кўрсатганида, биз бугун иқтисодий ва молиявий соҳаларда бундан ҳам юқорироқ натижаларга эришган бўлар эдик», — дея қайд этди Президент.

    Мирзиёев Бош вазир А.Ариповга ва янги вазир Б.Хўжаевга бир ой муддатда Молия вазирлигининг ташкилий тузилмаси, унинг вазифа ва функцияларини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича аниқ таклифлар киритишни топширди.

    16.01.2017, 20:11   Изоҳ (0)   46908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда қулаган «Боинг», раҳбарларни кескин танқид қилган Шавкат Мирзиёев, концерти кунларини Юлдуз Усмоновага таклиф қилган Озодбек Назарбеков ва куннинг бо...

    16.01.2017, 19:57

    Шавкат Мирзиёев: Энг жиддий камчиликларимиздан бири – замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳа институтларининг йўқлиги

    16.01.2017, 18:27

    Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятини ўрганиш керак

    16.01.2017, 18:07

    Шавкат Мирзиёев Бишкек остонасидаги авиаҳалокат муносабати билан Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

    16.01.2017, 17:38

    ФВВ: Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида икки ўзбекистонлик ҳам бор

    16.01.2017, 17:02

    Шавкат Мирзиёев: Депутатлар аҳолининг энг муҳим эҳтиёжларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади

    16.01.2017, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.