Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек остонасидаги «Боинг 747» юк самолёти ҳалокати муносабати билан Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга «Боинг 747» юк самолёти фалокатга учраб, кўплаб инсонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.Маълумот учун, 16 январь, душанба куни тонгда Бишкекнинг «Манас» аэропортидан бир неча километр масофада жойлашган «Дача» қўрғонига Туркиянинг MyCargo Airlines авиакомпаниясига тегишли «Боинг 747» юк самолёти қулаган эди.Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати
Ҳодиса оқибатида қўрғондаги 32 та уй вайрон бўлган, расмий маълумотларга кўра, камида 31 киши ҳалок бўлган. 17 январь Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)