Россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров Тошкентда яккахон концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Киркоров ўзининг «Мен» деб номланган шоу-дастури билан 26 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида чиқиш қилиши режалаштирилган.
Хабар беришларича, мазкур шоу-дастур жаҳоннинг энг талабгир режиссёрларидан бири, асли италиялик Франко Драгоне томонидан саҳналаштирилган.
Концерт дастуридан ўрин олган қўшиқларнинг 70 фоизини янги ижод намуналари ташкил этса, 30 фоизи хонанданинг энг машҳур тароналаридан иборат.
Концерт чипталари яқин кунларда «Истиқлол» кассаларида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)