9 январь куни «Байрам» гуруҳи аъзоси Равшан Ҳожиакбаровнинг вафот этгани маълум бўлди — хонанданинг вафотига инсульт сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бироқ унинг «Байрам» гуруҳи билан бирга куйлаган қўшиқлари ўлмас — 1995 йилда куйланган «Бўм-бўм»даги қувноқ ва ўйинқароқ йигитлар кўпчиликка ёшлик даврларини эслаца, «Ўзбек қизлари» эса барча даврларда ҳам ҳар қандай даврага жон бағишловчи «олов» вазифасини ўтай олади. «Дилбарим»нинг кавери ва «Орзу»ни эса тинглаб, дам олиш керак, холос.«Байрам» гуруҳининг ижросида Равшан Ҳожиакбаров ҳам иштирок этган кўплаб қўшиқларидан тузилган кичик бир видеокетма-кетлик — хонандани хотирлаш йўлидаги арзимас бир ҳаракатдир.«Бўм-бўм»
«Жамила»
«Рақсга туш»
«Ўзбек қизлари»
«Дилбарим»
«Маҳбуба»
«Бир кулиб қўйсанг»
«Қараб, қараб»
«Орзу»
«Жамалак соч»
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)