«Байрам» гуруҳи яккахонларидан бири Равшан Ҳожиакбаровнинг 44 ёшида вафот этгани 9 январь куни маълум бўлди.
«Байрам» гуруҳи бир неча кун аввал Milliy TV телеканалининг «Ширчой» дастурида чиқиш қилган, унда Равшан Ҳожиакбаров гуруҳдошлари билан бирга «Орзу» қўшиғини жонли ижрода куйлаган эди.
Гуруҳга асос солинган 1994 йилдан бери «Байрам» билан бирга бўлган хонанданинг вафоти сабаблари маълум қилинмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)