Eurosport нашри Хитой клублари билан шартнома тузган футболчиларга эътибор қаратди ва уларнинг кайфияти тушкундек кўринган суратларни йиғиб чиқди.
Хитойга келган юлдузлардан қайси бири Супер лига ўйинчисига айланганидан афсусда экани ҳозирча маълум бўлмаса-да, Европа нашрлари ҳозирданоқ шу мазмундаги постларга эътибор қаратмоқда. Хусусан, легионер футболчилар сонига қўйилган янги чеклов бир қатор машҳур футболчиларнинг захирада қолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
«Улар ҳаммасини тушунишди, бироқ энди кеч бўлганди», деб масалага изоҳ берди Eurosport. Олдиндаги мавсум давомида қуйидаги футболчиларни кутилмаган синовлар қарши олиши катта эҳтимол.
Изоҳ (0)