Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов президент аппарати ва ҳукумат ишларини бошқарувчи бош вазир ўринбосари Шомуҳаммад Дурдилиев ва яна бир бош вазир ўринбосари Сатлик Сатликовни ишдан бўшатди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Тегишли қарорлар давлат раҳбари томонидан ҳукуматнинг 2016 йил якунлари бўйича кенгайтирилган мажлисида қабул қилинди.
Ҳукуматда қурилиш ва электр энергетикаси учун жавобгар бўлган Шомуҳаммад Дурдилиев Ашхобод мэри, транспорт ва алоқани назорат қилган Сатлик Сатликов эса Болқон вилояти ҳокими этиб тайинланди.
Янги бош вазир ўринбосарлари эса бунгача Туркманистон темир йўл вазири лавозимида ишлаган Байрам Аннамередов ва «Туркманавтойўллари» давлат концерни раиси бўлган Дадебай Амангелдиев бўлди.
Изоҳ (0)