Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлускони Европа марказий банкини судга берди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳужжатларга кўра, ариза ўтган йилнинг 23 декабрида киритилган. Суд эшитувларининг сабаби нима эканлиги ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
2016 йил октябрида регулятор назорат акциялари Берлусконининг қўлида бўлган Fininvest компаниясига Mediolanum банкининг 20 фоиз акцияларини сотишга кўрсатма берган эди. Компания регуляторнинг талабларига бўйсунишдан бош тортди. Шу муаммо туфайли Берлускони Европа марказий банкини судга берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Айни пайтда Fininvest банкнинг 30 фоиз акцияларига эгалик қилади.
Изоҳ (0)