Бу мавсумда гёрлфренд услубидаги жинсилар урф бўла бошлади. Гёрлфренд жинсиларининг бел чизиғи бойфренд жинсилардан фарқли ўлароқ, юқорироқ жойлашган бўлиб, қоматга чиройли тарзда ёпишиб туради.
Гёрлфрендларни иш кийими сифатида ҳам, романтик оқшомларда ва кўчада ҳам бемалол кийиш мумкин.
Нима билан кийилади?
Аёллар ўртасида айниқса классик услубдаги гёрлфренд жинсилар оммабоп ҳисобланади. Уларни енгил шойи кофталар ва спорт услубидаги футболкалар билан кийиш мумкин.
Классик услубдаги гёрлфрендларга узун пиджаклар, жакетлар ва кардиганлар ҳам мос келади. Бу қиёфага пошнали туфли ва босоножка, пошнасиз тумшуғи узун туфлилар ва танкеткалар жуда ярашади.
Изоҳ (0)