АҚШ адлия вазирлиги мамлакатнинг энг йирик штатларидан бирида — Чикаго шаҳрида (Иллинойс штати) полиция кўп йиллардан буён инсон ҳуқуқларини тизимли равишда бузиб келганини, департамент раҳбарияти эса бунга бепарволик билан қараганини тан олди. Мамлакат бош прокуратураси вазифасини бажарувчи органнинг ҳисоботида бу хулосалар акс этган, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳисоботда таъкидлашича, полициячилар тизимли равишда маҳбусларга қарши куч ишлатиб келади, айрим ҳолларда бу ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин. Бундай тартиббузарликлар эса конституциянинг тўртинчи ўзгартишига зид келади.
Адлия вазирлигининг тан олишича, Чикагода қайд қилинган камчиликлар ишни ташкил қилишдаги нуқсонлар ҳамда полиция ходимларини танлаш, ўқитиш ва ишга олиш жараёнларига жиддий эътибор берилмаётгани билан боғлиқдир.
АҚШ полицияси кўп йиллардан буён маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳамда қийноқлар қўллашда айблаб келинади. Айниқса улар афроамерикалик фуқароларга нисбатан қурол қўллаши билан боғлиқ воқеалар тез-тез матбуотда кўтарилади ва шовшувга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)