Манчестер университети кимёгарлари 20 нанометрли дунёдаги энг чигал тугунни боғлай олди, бунда 192 атом темир, азот, кислород, углерод ва хлордан иборат учталик атом ипидан фойдаланилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз ўз-ўзини териш технологиясидан фойдаланган ҳолда молекулаларни тугун қилиб боғладик, сўнг ипларнинг бўш учларини катализатор ёрдамида бир-бирига боғладик, ва шу тариқа тўлақонли тугунга эга бўлдик», — деди тадқиқот гуруҳи вакили Дэвид Ли.
Биринчи либос ва матолар пайдо бўлганидан буён одамлар бир-бирига чигал тугилган иплар битталик толалар бирлашмасидан анчайин бақувват бўлишини тушунган. Кимёгарлар бугун битталик молекулаларни ёки углеродли нанотрубкаларни ўзаро тугиб, оддий ипларни тукканда олинадиган самарага эришишга уриниб келади.
Изоҳ (0)