Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефти март фьючерсларининг бир баррели нархи 55,08 долларга, Нью-Йорк товар биржасида эса WTI нефти февраль фьючерсларининг бир баррели 52,15 долларга чиқди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бозорлар кўпдан бери анчайин барқарор кўрсаткичлар намойиш этмоқда.
АҚШ энергетика вазирлиги ўтган ҳафта мобайнида мамлакат нефть захиралари 4 миллион баррелга ўсганини маълум қилди. Бу таҳлилчилар кутганидан анча юқори кўрсаткичлардир.
Шу ва бошқа бир қатор ижобий янгиликлар туфайли фьючерслар нархи 2,7–2,8 фоизга ошди.
Изоҳ (0)