АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россия ҳеч қачон унга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмаганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Муқаддам ОАВда Трампнинг ғалабасига Россия махсус хизматлари бевосита таъсир ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бўлажак давлат раҳбари бу хабарларга изоҳ бериб ўтди.
Russia has never tried to use leverage over me. I HAVE NOTHING TO DO WITH RUSSIA - NO DEALS, NO LOANS, NO NOTHING!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 11, 2017
«Россия ҳеч қачон менга қарши бирор-бир таъсир ўтказишга ҳаракат қилган эмас. Менинг Россия билан ҳеч қанақа ишим йўқ: келишувларим, қарзларим, ҳеч нарса», — деб ёзди Трамп.
Изоҳ (0)