Миср ва Швеция археологлари Подшолар водийсидан жануброқда маликалар Хатшепсут ва Нефертити даврига оид 12 янги сағана топди. Бу ҳақда, Миср қадимиятлари вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу сағаналар шуниси билан қизиқки, уларда бутун оилалар кўмилган — турли ёшдаги эркак ва аёллар ва, афтидан, уларнинг фарзандлари буюмлари ва уй жониворлари билан бирга. Қабрда болаларнинг аниқланиши Мирснинг бу минтақасидаги аслзодалар катта оилаларда яшаганидан далолат беради», — деди қазилма ишлари иштирокчиларидан бири, Асуан музейи директори Наср Салома.
Ўтган йили бу ҳудудда некрополь аниқланган эди. Некрополь ҳудудидаги қазилма ишлари кузда тамомланди.
Изоҳ (0)