Кобул шаҳрининг Доруломон туманида «Толибон» томонидан уюштирилган теракт қурбонлари сони 38 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ярадорлар сони 78 кишига етгани айтилмоқда.
Бир муддат илгари қурбонлар сони 27 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи теракт хавфсизлик бошқармасининг собиқ биноси яқинида, иккинчиси эса Афғонистон парламенти телестудияси олдида амалга оширилди.
Доруломон туманида Афғонистон ИИВ, ТИВ, парламент, шунингдек, Россия элчихонаси жойлашган.
Изоҳ (0)