Кобулнинг Доруломон туманида рўй берган қўш теракт қурбонларининг сони 22 кишига етди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
43 киши турли даражада жароҳатлар олгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи теракт хавфсизлик бошқармасининг собиқ биноси яқинида, иккинчиси эса Афғонистон парламенти телестудияси олдида амалга оширилди.
Доруломон туманида Афғонистон ИИВ, ТИВ, парламент, шунингдек, Россия элчихонаси жойлашган.
Изоҳ (0)