Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Байрам» гуруҳи яккахонларидан бири Равшан Ҳожиакбаров инсультдан вафот этган. Бу ҳақда «Qalampir.uz» нашри хабар бермоқда.

Фото: Facebook / Байрам

Фото: Facebook / Байрам

Хабар қилишларича, Янги йил байрамидан сўнг Равшан Ҳожиакбаровнинг қон босими тушиб кетган. Созанда инсультга чалиниб, Олмалиқдаги шифохонага ётқизилган.

«Чап оёқ-қўлинини ишлатолмай қолган Ҳожиакбаровнинг кўп ўтмай соғлиғи тиклана бошлаган. Шифокорлар эса келаси ҳафта уни жонлантириш бўлимидан палатага олишларини маълум қилишган. Бироқ 9 январь куни хонанданинг жони узилган», — дейилади «Qalampir.uz» хабарида.

Маълумотларга қараганда, айни дамда Равшан Ҳожиакбаровнинг жасади шифохонада. Жаноза эса 10 январь, сешанба куни бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Равшан Ҳожиакбаровнинг вафот этгани ҳақида аввалроқ «Байрам» гуруҳининг Facebook’даги саҳифасида ахборот берилган эди. Хонанда 44 ёшда эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар