АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Калифорния штатининг собиқ губернатори, машҳур актёр Арнольд Шварценеггерни у бошловчилик қилаётган «Машҳур шахснинг шогирди» телешоуси рейтинглари пастлиги учун танқид остига олди. Бу ҳақда сиёсатчи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Рейтинглар эълон қилинди, Арнольд Шварценеггер рейтинглар устаси Дональд Жон Трамп билан қиёслаганда жиддий талафот кўрди», — деб ёзди бўлажак давлат раҳбари.
«Мана сенга кинофильмлар юлдузи, ва биз биринчи мавсумни 14-мавсум билан қиёслаяпмиз. Энди натижаларни менинг биринчи мавсумим билан қиёслаб кўринг. Лекин у Кейсик ёки Ҳилларини қўллаб-қувватлаши кимни хавотирга солади?», — деб заҳарханда қилди Трамп.
being a movie star-and that was season 1 compared to season 14. Now compare him to my season 1. But who cares, he supported Kasich & Hillary
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 6, 2017
Шоуга илгари Трампнинг ўзи бошловчилик қилар эди, аммо 2015 йилги сайловолди кампаниясидаги провокацион чиқишлари боис у шоудан ҳайдалди. Шу ойда шоу қайтадан бошланди, энди унга Шварценеггер бошловчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)