Эрон жанубида рўй берган 5,1 магнитудали зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна шунча киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Ер ости силкиниши эпимаркази Форс вилоятининг Хонж шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирига тўғри келди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси чет элликлар бўлиб, улар маҳаллий фермаларда ишлаган Афғонистон фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)