Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга бағишланган давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхов ва бошқалар тадбирда сўз олди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.
Давра суҳбати иштирокчилари соҳадаги долзарб масалалар, жумладан, банк тизимида юзага келаётган, экспорт ва импорт жараёнидаги, солиқ тартиби ҳамда солиқ юки, солиқ маъмурчилигидаги қатор масалалар бўйича фикр алмашиб, хусусий мулк ва инвестицияларнинг дахлсизлиги кафолатини амалда кучайтириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Изоҳ (0)