Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманган шаҳри, Ғунча кўчасида яшовчи фуқаро Дилфуза Болтабоева виртуал қабулхонага юборган мурожаати инобатга олиниши натижасида қизининг ҳаёти қутқариб қолинганидан миннатдор бўлиб, «Дарё» таҳририятига мактуб юборди.

photo_2017-01-04_19-01-35

«Фарзандим Матлубахон юрагида туғма пороги билан туғилган эди. Оғир ишларни бажаролмасди, озгина ҳаракат қилса, чарчаб қоларди. Шунинг учун ҳар йили шифокорлар кўригидан ўтиб, даволаниб келади. Бу йил у 10 ёшга тўлди. Шифокорлар энди қизингизнинг юрагини операция қилдирса ҳам бўлади, дейишди. Лекин операция учун кетадиган дори-дармонлар, муоалажаларга маблағ зарур экан. Тўғриси, бу маблағ айни пайтда ўзимизда бўлмагани учун ёрдам сўраб виртуал қабулхонага мурожаат қилдим.

photo_2017-01-04_19-04-08

Мурожаатим эътиборсиз қолмади. Наманган шаҳар ҳокимлиги менга амалий ёрдам берди. Ҳомийлик маблағи ўтказиб берилди. Вилоят кардиология марказида қизимнинг юрагини муваффаққиятли операция қилишди. Ҳозир Матлубахоннинг аҳволи яхши, юраги ҳам бир маромда ишлаяпти.

photo_2017-01-04_18-57-46

Шунинг учун энг аввало шаҳар ҳокимлигига, саховатпеша ҳомийларга, вилоят кардиология марказининг саломатлик посбонларига оиламиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу ғамхўрликкка жавобан қизим албатта келгусида яхши оила бекаси, фаол инсон бўлиб жамиятимизга, халқимизга хизмат қилади», — дейилади мактубда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар