5 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги халқаро ҳаётнинг етакчи шахслари рўйхатига киритилди. Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатдан дунёнинг ёрқин из қолдирган сиёсий ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ўрин олади.
2. Ўзбекистонда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган нархлар тасдиқланди. Рўйхатдан 97 хил номдаги дори-дармон воситалари ўрин олган.
3. Сергели туманида ер усти метросини қуриш ишлари давом этмоқда. Айтмоқчи, пенсионерлар учун Тошкент метросида бепул юриш (ҳозирча) жорий қилинмаган.
4. Telegram’да суҳбатдош қабул қилиб бўлган хабарларни ўчириш имкони пайдо бўлди. Ўчирилиши керак бўлган хабарни 48 соат ичида ўчириш керак.
5. Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида аёлларнинг миллий либослари бир-биридан қанчалик фарқланади? Мавзу бўйича бонус — «Ўзбек миллий кийимлари» туркумидаги почта маркалари муомалага чиқарилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)