Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) томонидан эълон қилинган халқаро ҳаётнинг 2016 йилдаги етакчи шахслари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатдан дунёнинг ёрқин из қолдирган сиёсий ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ўрин олади. 2016 йил рейтингига Ўзбекистоннинг Биринчи ва амалдаги Президентлари кирди.
Рўйхат тузувчилари «таниқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлат асосчиси бўлгани, Ўзбекистон собиқ Иттифоқ тарқалганидан кейин тикланишига улкан ҳисса қўшгани«ни қайд этди.
CIDOB экспертлари Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакатда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиқ овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонганини эътироф этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)