Жорий қишда Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий тумани — Гонконг ҳудудида иккинчи одам H7N9 парранда гриппидан вафот этди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, Гонконгнинг яқинда вафот этган фуқароси декабрь ўрталарида Гуанчжоу шаҳрига қилган сафари чоғида касалликни юқтирган.
Аввалроқ Гонконг маъмурияти ҳудудда одамнинг H7N9 парранда гриппи билан касалланишига боғлиқ сўнгги уч ҳафта ичидаги учинчи ҳолат ҳақида маълум қилган эди. Гриппни юқтирган 62 ёшли эркак оғир аҳволда ётибди.
Сўнгги вақтларда ушбу касалликнинг Жанубий ва Шарқий Хитойда тарқалиши кузатилмоқда. Жорий қишда ХХРда ушбу вирус туфайли бир қанча ўлимлар қайд этилди.
Биринчи марта H7N9 Хитойда одамда 2013 йил мартида аниқланган эди. 2013—2014 йилларда ушбу касаллик Хитойда авж олиши натижасида 36 киши ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)