Афғонистоннинг 34 провинциясидан 18 тасида ўтказилган жанговар контртеррорчилик операция чоғида бир кеча-кундузда камида 19 нафар жангари йўқ қилинди, яна 16 нафари яраланди, деб ёзади «ТАСС».
Қандаҳор провинциясининг Маруф туманида Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари «Толибон» ҳаракатининг беш жангарисини ва уларнинг иккита автомобилини йўқ қилди.
Ҳилманд ва Нимроз провинцияларини бирлаштирувчи шосседа ўтказилган контртеррорчилик операцияси натижасида эса олти жангари йўқ қилинди, яна тўққиз нафари яраланди. Шунингдек, хавфсизлик кучлари трасса бўйлаб жойлаштирилган 20 та қўлбола портловчи қурилмаларни зарарсизлантирди.
Изоҳ (0)