Эрон ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотида Туркияни асоссиз айбловлардан тийилишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
4 январь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Сурия президенти Башар Асадни сулҳ шартларини бузишда айблаганди. Бунга жавобан эълон қилинган баёнотда Эрон ТИВ Туркиянинг айбловларини инкор қилди.
«Сурияда амалда бўлган ўт очишни тўхтатиш тартиби доимий равишда ҳукуматга қарши қуролли мухолиф гуруҳлар томонидан бузилмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Баёнотда таъкидланишича, айнан Туркия унга иттифоқчи бўлган мухолифатчилар сулҳни бузмаслиги учун тегишли чоралар кўриши, шунингдек, асоссиз айбловлардан тийилиши лозим.
Изоҳ (0)