Мадрид шаҳрида ёввойи тўнғизлар сони кўпайиб кетгани сабабли маҳаллий ҳукумат расмийлари уларни камондан отиб овлаш кампаниясини бошлашга мажбур бўлди, дея маълум қилмоқда The Local.
Сўнгги 5 йил ичида Мадрид расмийлари бир неча бор шундай кампанияларни ўтказган. Шаҳар аҳолисини ўқотар қуроллар овози билан қўртиқмаслик учун тўнғизлар камон ёрдамида овланмоқда.
Бироқ экологлар овлашнинг бундай услубига қаршилик билдирди. Баъзи ҳолларда овчиларнинг муваффақиятсиз ўз узиши туфайли жонзотлар азоб билан жон беради.
Овчилар жуфт бўлиб гольф майдонлари ва Мадрид чеккасида ишламоқда. Полиция маълумотларига кўра, тўнғизлар туфайли Мадрид шаҳрида камида 146 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)